“Реал” МЮ ва “Ливерпуль”ни доғда қолдирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал” янги трансферга тайёргарлик кўряпти. Мадридликлар “Спортинг” таркибида барқарор ўйин кўрсатаётган қанот ҳимоячиси Нуну Мендешни ўз таркибида кўришни мақсад қилган.

“Қироллик клуби” футболчининг шартномасида кўрсатилган бадал пули – 45 миллион еврони тўлашга тайёр. Мендешга даъвогар бўлган “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” португалияликлар бу суммани пасайтиришини кутмоқда.  Шу боис, мадридликларнинг имконияти юқори баҳоланяпти.

18 ёшли Мендеш Португалия юқори дивизионида 17 та учрашувда майдонга тушиб, гранд жамоалар эътиборини қозона бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!