“Реал” МЮга: Яна озгина қўшворинглар!

“Реал” жамоадан кетмоқчи бўлаётган Рафаэль Варанни “Манчестер Юнайтед”га қўйиб юбормаяпти.

Мадридликлар бу ҳимоячини 70 миллион еврога баҳолаганди. Лекин инглизлар асосий харидор сифатида бу ўйинчи учун 45 минг евро таклиф қилди. Ҳозирча, Варанга бошқа жиддий харидор йўқ.

Шунга қарамай, “Қироллик клуби” манчестерликларнинг таклифини қабул қилишга шошилаётгани йўқ. Улар ҳеч бўлмаганда, бу суммага беш миллион евро қўшилишини кутмоқда.

Агар 50 миллион евролик трансфер ўхшамаса, “Реал” Варанни ПСж ёки “Ювентус”га ўтказишга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!