"Реал" Начодан узоқ муддатга айрилди
"Реал" ҳимоячиси Начо Фернандес жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Cope нашри мухбири Мигель Анхель Диас хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, испаниялик футболчи Ла Лиганинг 7-турида "Барселона"га (3:1) қарши ўйинда жароҳат олган. Шифокорлар унинг тикланишига тахминан 1 ой вақт кетишини айтмоқда. Шу тариқа, у ЕЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Боруссия М" ҳамда "Интер", Ла Лига доирасида "Уэска" ва "Валенсия" жамоаларига қарши беллашувларни ўтказиб юборади.
30 ёшли Начо “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у 203 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар