"Реал" нидерландиялик ёш иқтидорга кўз тиккан

Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Жереми Фримпонг Испания чемпионатига йўл олиши мумкин.

Defensa Central хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг хизматларига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" футболчи учун курашда етакчи бўлиб туришибди.

Аввалроқ, матбуотда Жеремига Европанинг яна икки топ клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" нидерландиялик футболчи ўйинларига бефарқ эмас.

Фримпонг айни дам Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Унинг жамоаси чорак финалга йўл олган бўлиб, у ерда Аргентина билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!