“Реал” номини эшитган футболчининг ғазаби қўзиди

Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси ҳужумчиси Нико Уильямс ёзда “Барселона”га ўтишга яқин келганди. Бироқ бу трансфер амалга ошмади.

Cadena SER нашрининг маълум қилишича, “Атлетик”нинг очиқ машғулотларига келган мухлислардан бири Нико Уильямсга келаси йили “Реал”га ўтишни айтган.

Нико бу таклифга жуда қўпол жавоб қайтарди. Уильямс мухлисга “Тур йўқол, аблаҳ” қабилида жавоб қайтарган.

Нкол Уильямс бильбоаликлар сафида 2021 йилдан бери шйнаб келмоқда. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!