“Реал” оғир жароҳат олган Карвахални “кўча”да қолдирмайдиган бўлди

  • 6 октябрь, 2024, 19:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” сардори Даниэль Карвахаль оғир жароҳат олиб сафдан чиқди. У тез орада операция қилинади.

Мадридликлар сардори учун мавсум тугагани айтилмоқда. Қолаверса, ёзда Данининг амалдаги шартномаси ҳам якунланади.

“Қироллик клуби” жамоа сардорини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.  Карвахаль билан ҳамкорлик битими яна бир йилга узайтирилди.

Даниэль Карвахаль энди 2026 йилнинг ёзигача жамоада қолиши мумкин.

Испаниялик ўнг қанот ҳимоячиси клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Орада бир мавсум “Байер”да ижарада ўйнаб келган. Шундан кейин 2013 йилдан бери “Реал”нинг асосий таркиби аъзосига айланган.

32 ёшли футболчи клублар миқёсида 531 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 82 та ассист расмийлаштирган. Испания терма жамоаси сафида 51 та ўйинда битта тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!