"Реал" Олисе учун 200 миллион евролик таклиф тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" мюнхенликлардан Майкл Олисени олиш учун катта трансфер режасини ишга солмоқчи.

"Sky Sports" маълумотига кўра, мадридликлар аввал 150 миллион евро таклиф қилган, аммо "Бавария" бу таклифни рад этган.

Шундан сўнг "Реал" янги таклиф — 200 миллион евро тайёрламоқда. Бироқ мюнхенликлар ўз юлдузини бу суммадан ҳам юқори баҳоламоқда.

24 ёшли француз футболчиси 2024 йил ёзидан буён "Бавария" сафида ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2029 йил июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt портали Олисе қийматини 150 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!