“Реал” орзуси: Левандовски “Бавария”дан кетадими?
Ads

Польша сардори айни вақтда бор эътиборини Жаҳон Чемпионатига қаратаётганини айтаётган бўлсада, унинг клубдаги келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.

Роберт Левандовски “Бавария”ни тарк этишига оид оммавий баёнотлар бор. Унинг агенти Пини Захави май ойининг охирида Bild га берган интервьюсида кўп нарсаларни айтиб юборган эди: “Роберт ўзгариш ва фаолиятида янги чақириқлар қилиш кераклигини ҳис қилмоқда” – деган эди исроиллик футбол агенти.

“Робертга пул ёки махсус клуб куч бағишламайди, чунки барча гранд жамоалар ўз сафида энг яхши ҳужумчини кўришни истайди. “Бавария” бошқарувидаги ҳар бир киши ажойиб футболчилик фаолиятига эга. Улар Робертнинг вазиятини тушунишлари керак.”

Ушбу баёнот клуб пардаси ортидагиларни ташвишлантиргани аниқ. Улар шу вақтгача сотишни истамаган футболчиларга келиб тушган таклифларни рад қилиш бўйича анча маҳоратга эгаликлари билан мақтанишарди.

Энди барчаси боши берк кўчага кириб қолгандек. Захавининг Левандовски янги чақирикларни истаётганини айтиши клубни анча қийин аҳволга тушириб қўйди.

Хўш, улар Робертнинг талабларига ва клубдан кетишига кўнишармикин? Ёки бунинг ўрнига унинг шартномасидаги керакли бандларни яхшилаб Мюнхенда қолишга эриша олармикин? Бу ҳозирча Жаҳон Чемпионати ўз ниҳоясига етгунига қадар кутиб туриши аниқ.

Левандовскининг ўзи эса ҳозирча клубдаги келажагига аниқлик киритишни истамаяпти. Ўтган ҳафта Польша билан Россияда бўлиб ўтаётган Мундиалда қатнашаётган ҳужумчи бор диққат-эътиборини турнирга қаралганлигини айтиб ўтган.

“Жавоб оддий, менежерим бундай нарсалар билан шуғулланади. Мен учун энг муҳими Жаҳон Чемпионатига қандай тайёрланишга қаратилган” – деган мюнхенликлар етакчиси.

“Айни вақтда мен клубдаги келажагим ҳақида ўйламаяпман, менежерим бу ишни бажаради. Шу орқали мен Мундиалга қандай қилиб яхши тайёргарлик кўриш учун эркин фикрлашга эга бўламан.”

Унинг яқин келажакдаги мақсади Польшага гуруҳдан чиқа олишига ёрдам бериш ва 1974-йилда Гжегож Лато эришган энг яхши тўпурар совринига эга чиқиш ҳисобланади.

Клуб сафида у ўтган мавсумда 44 ўйинда 39 гол уришга эришди. Бошқа ҳеч ким Бундеслигада унга яқин ҳам йўламаган. “Боруссия Дортмунд”дан эркин агент сифатида “Бавария”га қўшилганидан бери тўртинчи муваффақиятли мавсумини ўтказди.

Кубок финалида “Айнтрахт”га, Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Реал Мадрид”га ютқазиб қўйган “Бавария” учун мавсумни омдали тарзда якунлади дея олмаймиз.

Левандовскининг ушбу муҳим ўйинларда яққол вазиятларни кўкка совургани кўпчиликнинг танқидларига асосли сабаб бўлди.

Зидан ўз бошқарувида асосий таркибда фақатгина ватандоши Карим Бенземани ўйнатиб келди. Аммо 30 ёшли ҳужумчига алоҳида эътибор қаратилмади. У фақатгина Криштиану Роналду ва Гарет Бэйлнинг ишини осонлаштирувчи ролида ҳаракат қилди.

Аммо Зидан кетганидан кейин вазият ўзгариши мумкин. Барчага яхши маълумки Флорентино Перес Левандовскининг мухлиси ҳисобланади. 2013-йилда Чемпионлар Лигасида “Реал”ни енгган ҳужумчини Мадридга олиб келиш истаги ҳалигача сўнггани йўқ. Мадридликлар бошқарувига Хулен Лопетеги келгач, ушбу вазиятга яна қайта эътибор қаратилиши мумкин.

Шунга қарамай, “Бавария” Роберт амалдаги шартномани (2021-йилгача) тўлиқ адо қилишига умид қилмоқда.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади