“Реал” орзусидаги ҳужумчи учун икки футболчидан воз кечади

Мадридликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Ювентус”да ишлари юришмаётган Пауло Дибалани олиб келишга қарор қилди.

Дибала туринликлар билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти. Шунингдек, Андреа Пирло ҳужум чизиғига Альваро Моратани олиб келганидан кейин, Паулога бошланғич таркибга кириш муаммо бўлмоқда.

“Реал” раҳбарияти “Ювентус” рад этиб бўлмайдиган таклиф тайёрламоқда. Унга кўра, мадридликлар Дибала учун “Ювентус” орзу қилаётган плеймейкер Иско ва истеъдодли ҳужумкор футболчи Винисиус Жуниорни бермоқчи. Бу рокировка туринликларга маъқул келиши айтилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, агар бу режа амалга ошса, Зинедин Зидан жамоадаги икки бош оғриғидан бирдан қутилади. Чунки Зиданнинг ўзи Иско билан чиқиша олмаяпти. Винисиус эса жамоанинг етакчи ҳужумчиси Карим Бензема билан келига олмай қолган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар