“Реал” ўйинчи сотади, харидор – “Арсенал”!
Мадриднинг “Реал” клуби совринсиз якунланаётган мавсумдан кейин жамоа таркибида катта тозалашни амалга ошириши кутиляпти.
Клуб сотиб юбормоқчи бўлган ўйинчилар рўйхатида ўтган ёзда жамоага олиб келинган ҳимоячи Альваро Каррерас ҳам бор. Мадридликлар ёзги трансфер ойнаси даврида испан футболчиси бўйича таклифларни кзриб чиқади.
TeamTalk маълумотига кўра, 23 ёшли чап қанот ҳимоячисига жиддий даъвогар бор. “Арсенал” ҳимоя чизиғини Каррерас ёрдамида мустаҳкамлашни мўлжаллаяпти.
Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета Каррерасни айнан мана шу мақсад учун идеал вариант эканини таъкидлаган.
Каррерас 2025 йилнинг ёзида “Бенфика”дан 50 миллион еврога ўтган эди. Бироқ “Реал” раҳбарияти унинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмади.
Қайд этилишича, мадридликлар раҳбарияти бу футболчи бўйича нафақат “Арсенал”, балки бошқа клублардан тушадиган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси узоқ муддатли ҳисобланади, бироқ унинг жамоадаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Фикрлар