"Реал" ўз футболчисини текинга бериб юбориши мумкин

"Лион" клуби "Реал" ҳужумчиси Мариано Диасни ортга қайтариши мумкин.

"Реал" ўз форвардини францияликларга бепул ижарага бермоқчи. Фақат, бунинг учун 26 ёшли футболчини тахминан 2 млн евро атрофида бўлган маошини "Лион" ўз бўйнига олиш керак бўлади.

"Лион" таркибида 2017/18 йилги мавсумни ўтказган Диас жорий мавсум бирорта расмий учрашувда майдонга туширилмади. Сўнгги бор, май ойида расмий беллашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!