Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ўз таркибини “Атлетик” ҳимоячиси Эмерик Лапорт билан кучайтирмоқчи.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича 23 ёшли франциялик футболчи бу борада жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан гаплашган ва "қироллик клуби"га ўтишга розилик билдирган. Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Лондоннинг “Челси” клуби ҳам Лапортнинг хизматларига қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, Эмерик Лапорт жорий мавсум “Атлетик” сафида жами 13та учрашувда майдонга тушган.

Минбар

Барча блоглар