"Реал" ўз твиттер саҳифасида Бенземанинг кимлигини эслатиб қўйди
Европа чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган илк учрашувда "Реал" "Челси"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. "Қироллик клуби" ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хет-трик муаллифига айланган Бензема борасида фикр билдирди.
"Исми - Карим Бензема. Ёши - 34. Касби - дунёнинг энг яхши "тўққизлик" футболчиси", - дея пост қолдирди "қаймоқранглилар" ўз твиттер саҳифасида.
Маълумот ўрнида, франциялик форвард жорий мавсум барча турнирлар доирасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 37 та голни расмийлаштирди.
Фикрлар