“Реал” ўз юлдузига нарх белгилади
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга билан хайрлашишга тайёр бўлган маблағни белгилади. “Қироллик клуби” франциялик футболчи учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.
Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Реал” ярим ҳимоячисига “Интер” ва “Пари Сен-Жермен” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ мадридликлар Камавинга хизматларини “Манчестер Сити”га ҳам таклиф қилиб, уни Родри трансферининг бир қисмига айлантиришни истаган эди.
Ўтган мавсумда Камавинга “Реал” сафида барча мусобақаларда 43 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган.
Мадрид клуби ўтган мавсумни бирорта ҳам совринсиз якунлади. Вазиятни ўнглаш учун пойтахт жамоаси бош мураббийлик Жозе Моуриньони олиб келди.

Фикрлар