
"Реал" ўз юлдузини 100 миллион еврога сотишга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби ушбу ёзда Родриго Гоэсни қўйиб юборишга тайёрлиги маълум бўлди. Клуб 24 ёшли футболчи учун 100 миллион евро нарх белгилади. Унга Европанинг 3 та гранд жамоасидан қизиқиш мавжуд.
Хабарларга кўра, "Манчестер Сити", ПСЖ ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ушбу ёзда ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Родриго мадридликлар сафида муҳим футболчи бўлишига қарамай, унинг асосий таркибдаги ўрни ҳозирги пайтда мунтазам эмас. Бундан ташқари, клуб Хаби Алонсонинг ўйин услубига мос футболчиларни олиб келиш мақсадида вингерни сотиш орқали етарлича маблағ ишлаб олмоқчи.
Инглиз гранди футболчини Гвардиоланинг тизими учун ҳужумни кучайтиришда муҳим фигура сифатида кўрмоқда. "Ливерпуль" эса уни Дарвин Нуньеснинг ўрнига олиб келмоқчи. ПСЖ ҳужум чизиғи учун тажрибали футболчи изламоқда ва бош мураббий Луис Энрике Родригони идеал вариант деб ҳисобламоқда.
Маълумот ўрнида, бразилиялик форвард жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида жами 50 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол ҳамда 10 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди. Фуболчининг айни пайтдаги нархи 100 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Асқарбек Ғофуров.
Фикрлар