“Реал” ўзи иш бермаган юлдузни қайта сотиб олмоқчи
“Реал” ёзги трансферлар вақтида ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Мадридликлар бир неча ҳимоячини нишонга олган.
“Қироллик клуби” мутасаддилари ПСЖ етакчиларидан ҳисобланган Ашраф Ҳакимини яна ортга қайтиришга қарор қилди.
Марокашлик қанот ҳимоячиси “Реал”да тарбияланувган бўлса-да, унга асосий таркибдан жой тегмаган. Аввалига “Боруссия Дортмунд”га ижара берилган ҳимоячини кейинчалик 43 миллион евро эвазига 2020 йили “Интер”га сотиб юборишди.
Миланликлар Ҳакимидан яхши фойдаланди. “Интер” 2021 йилги чемпионлик мавсумидан кейин Ашрафни 68 миллион еврога ПСЖга ўтказди.
Бугунги кунда 25 ёшли қанот ҳимоячисининг трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар