“Реал” ўзи воз кечган ўйинчини қайтариб олади
“Реал” жорий мавсумда ҳимоя чизиғида жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Клуб мутасаддилари ҳимоя чизиғини янгилашни мақсад қилган.
Ёзда трансфер қилиниши мўлжалланаётган ҳимоячилар рўйхатига айни пайтда “Лацио”да ўйнаётган Марио Хила ҳам киритилди.
Аслида 24 ёшли футболчи “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018-2022 йиллар давомида клуб тизимида фаолият юритган. Бироқ асосий таркибга кира олмагани боис, уни 6 миллион евро эвазига “Лацио”га трансфер қилишган эди.
Марказий ҳимоячининг А Сериядаги ўйинлари “Реал” скаутлари эътиборига тушди. Шунинг учун ҳам ёзда уни ортга қайтаришмоқчи.
Мадридликлар 28 миллион еврога баҳоланаётган Хила учун курашда “Милан” клуби билан рақобат олиб боришига тўғри келади.
Фикрлар