“Реал” ўзига зўр футболчи танлади

  • 24 октябрь, 2022, 10:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” таркибини кучайтириш учун керакли футболчилар рўйхатини шакллантирмоқда. Fichajes нашрининг хабар беришича, мадридликлар нишонига “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони ҳам тушган.

Tecno

23 ёшли футболчи А Сериянинг энг зўр ҳимоячиларидан ҳисобланади. Трансферларга ихтисослашган transfermarkt портали Бастонини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Бастони аслида “Аталанта” футболчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида “Парма”да ҳам ижара асосида ўйнаган. “Интер” истеъдодли ҳимоячини 2017 йили “Аталанта”дан 31,5 миллион еврога харид қилганди.

Шундан бери Бастони миланликлар сафида 130 та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!