“Реал” пенальтидан гол ўтказмайдиган дарвозабонни олмоқчи

“Реал” раҳбарияти асосий дарвозабон Тибо Куртуага ўринбосар қидирмоқда. Шу пайтга қадар захира дарвозабони вазифасини бажариб келган Андрей Лунин муваффақиятли мавсумдан кейин бошқа клуда биринчи рақамли голкипер бўлмоқчи.

Мадридликлар унинг ўрнига Кепа Аррисабалагани олиб қолишни режалаштирганди. Биро “Челси” дарвозабонига Саудия Арабистонидан рад этиб бўлмас таклиф тушди.

“Реал” клубдан Андрей Лунин кетадиган бўлса, унинг ўрнига “Порту” посбони Диогу Коштани олиб келмоқчи. Бу трансферларда машҳур агент Жорже Мендеш катта роль ўйнайди. Чунки у Лунин ва Коштанинг агенти ҳисобланади. Украиналик ўйинчига янги иш топиб берса, португалиялик посбонни “Реал”га ўтказиши кутилмоқда.

Диогу Кошта Германиядаги Европа чемпионатида Португалия терма жамоасининг Словенияга қарши ўтказган ўйинидаги пенальтилар сериясида учта зарбани қайтариб, қаҳрамонлик кўрсатган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!