"Реал" Погба эвазига МЮга 2 та футболчисини беришга тайёр

  • 29 ноября, 2019, 09:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани қўлга киритишдан умидини узмаяпти.

Tecno

El Desmarque нашрининг ёзишича “қироллик клуби” 26 ёшли франциялик футболчи эвазига манкуанликларга ўзининг 2 нафар футболчиси – Хамес Родригес ва Мариано Диасларни таклиф қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Погба МЮда бошқа майдонга тушмаслиги ва қишки трансферлар даврида жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга шунингдек “Ювентус” ҳам қизиқмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию