"Реал" Погба учун 100 млн сарфлашга тайёр

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин. As нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар франциялик футболчининг трансфер нархини туширишга ҳаракат қилиб кўрган, аммо "Юнайтед" расмийлари бунга рози бўлишмаган. Энди эса "қизил иблислар" Погбани ёзда 100 млн евро эвазига "қироллик клуби"га қўйиб юборишга тайёрлар. Мазкур  нарх коронавирус пандемияси боис юзага келган иқтисодий инқироз натижасида янада пасайиши ҳам мумкин.

Илгарироқ, "Реал" Федерико Вальверде ва "Реал Сосьедат"да ижара асосида тўп тепаётган Мартин Эдегорларнинг ажойиб ўйинлари боис мазкур трансфердан воз кечиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум АПЛда МЮ сафида жами 7 баҳсда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!