"Реал" ўзининг расмий сайти орқали клуб президенти Флорентино Перес коронавирусга чалинганини маълум қилди.

Хабарда келтирилишича, Пересда касаллик ҳеч қандай аломатларсиз кечмоқда.

73 ёшли Перес 2009 йилдан буён “Реал” президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У 2000-2006 йилларда ҳам ушбу лавозимда ишлаган. Унинг раҳбарлигида “Қироллик клуби” Чемпионлар лигасида жами 6 марта ғолиб бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)