"Реал" президентининг бойлиги қанча?

"Реал" президенти Флорентино Перес "Forbes" томонидан тузилган Испаниянинг энг бой кишилари рўйхатида юқорилади. Мадрид клуби раҳбари ушбу рўйхатнинг 11-ўрнидан жой олди.

Август ойида "Cadena Cope" Перес Испаниянинг энг бой кишилари рўйхатида 18-поғонада эканлиги ҳақида хабар берган эди. 

Қайд этиш жоиз, 73 ёшли функционер "Реал"даги лавозимидан ташқари Испаниянинг энг йирик қурилиш компанияси бўлган "Gruppo ACS" бош директори ҳам саналади. "Forbes" Переснинг бойлигини 1,8 млрд АҚШ долларига баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!