"Реал" президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтиши тасдиқланди

"Реал" жорий йилда клуб президентлиги учун сайлов бўлиб ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақида "Goal.com" нашри хабар бермоқда. 

Узоқ муддатли бошқарувдан сўнг, ниҳоят, "Қироллик клуби" президентлигини бошқа номзод ўз қўлига олиши мумкин. Аммо, айни дамда йил ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган сайлов учун ягона номзод Флорентино Переснинг ўзи бўлиб турибди. 

Ушбу сайлов якунига кўра, президентликка сайланадиган номзод 2025 йилга қадар "бланкос"ни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Флорентино Перес 2000 йилда "Реал" раҳбарлигига келган бўлса, 2006 йилда постни Рамон Калдеронга бўшатиб беради. 2009 йилда яна Перес клуб раҳбарлигини қўлга олади ва ҳозиргача "Реал"ни бошқариб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!