“Реал” ПСЖ ўйинчисини олади. У Мбаппе эмас.

“Реал” жамоа таркибини ПСЖ ўйинчиси билан кучайтирмоқчи. Бироқ, олинадиган футболчи кўпчилик кутаётганидек, Килиан Мбаппе эмас.

Европа матбуотининг ёзишича, “Қироллик клуби” парижликлар ҳимоячиси Преснел Кимпембега кўз тикмоқда. Манбага кўра, мадридликлар 28 ёшли футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборган.

Кимпембе Франция пойтахтини тарк этишга қарши эмас. Чунки Луис Энрике асосий таркибда Милан Шкриньяр ва жамоа сардори Маркиньосга суянади.

Кимпембенинг шартномаси 2024 йилнинг ёзида якуналади. Агар мадридликлар ҳимоячи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришса, у ёзда Мадридга эркин агент сифатида бепул кўчиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!