“Реал” қадрламаган юлдузга янги жамоа топилди

Зинедин Зидандан имконият ола билмаган колумбиялик футбол юлдузи Хамес Родригес Англия чемпионатига кўчиб ўтишга рози бўлди.

Истеъдодли плеймейкер узоқ давом этган музокаралардан сўнг “Эвертон” билан шахсий шартнома бўйича муайян келишувга эришди.  29 ёшли футболчи янги жамоаси билан маоши ҳафтасига 77,5 минг фунт бўлган узоқ муддатли битим имзолайди.

Ҳозир “Эвертон” мутасаддилари футболчини қўлга киритишга тўсқинлик қилаётган “Реал” қўйган нарх – 22,4 миллион фунтни бироз пасайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.

Яқинда “Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида футболчи олинмаслиги, аксинча жамоага керак бўлмай қолган 20 нафарга яқин ўйинчини сотиб, молиявий имкониятини барқарорлаштириб олишини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!