“Реал” қиммат ўйинчини арзонга олиш имкониятидан воз кечди

CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти якунланган мавсумда А Серияда юқори даражада ўйнаб, Европанинг қатор клубларини ўзига қаратган тарбияланувчиси Николасни Пасни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечди.

Tecno

Гап шундаки, ўтган ёз аргентиналик ҳужумкор футболчини “Комо”га олти миллион еврога сотиб юборган “Қироллик клуби”да ўйинчини 8 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш имкони бор эди.

Бироқ  “Реал” Аргентинанинг бошқа вундеркинди – “Ривер Плейт” тарбияланувчиси Франко Мастантуоно оладиган бўлди. Бу трансфер ҳал бўлганидан кейин мадридликлар Николас Пас вариантидан юз ўгирди.

Айни пайтда Николас Пасга бошқа клублардан таклиф етарли. Унинг нархи бир йилда 35 миллион еврога етди. Паснинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида “Реал”га қайтмаслигини айтиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!