"Реал" қишда ҳам Погбани сотиб олишга уруниб кўрмоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олишга яна бир бор уруниб кўради.
Испан нашрларининг ёзишича “қироллик клуби” 26 ёшли франциялик футболчи учун 150 млн евро таклиф қилишмоқчи. Айтиш керакки, бунга яна 25 млн евро бонус қўшиб берилиши ҳам мумкни.
Ўз навбатида “Реал” раҳбарияти бу сафарги уруниш муваффақиятли кечишига ишонишмоқда. Чунки, Погбанинг ўзи ҳам мадридликлар сафига ўтишни хоҳламоқда, бундан ташқари унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси ҳам 2021 йилда ўз ниҳоясига етади ва у келишувни узайтиришни истамаяпти.
Маълумот учун, Погба жорий мавсумни асосан жароҳатдан даволаниш билан ўтказди ва бор йўғи 6 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи эса 100 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар