"Реал" қишда хеч қандай трансферларни амалга оширмоқчи эмас. As нашри хабарига кўра, бу қарорга клуб президенти Флорентино Перес жамоа мураббийларининг ҳисоботларидан сўнг келган.

Мадрид клуби футболчилар жароҳат олмаса ёки етакчи футболчилар клубни тарк этмаса позициясини ўзгартирмоқчи эмас.

Энди клуб бош мураббийи Зинедин Зидан мавсум сўнггигача ўзининг амалда иҳтиёридаги футболчилардан фойдаланиши керак бўлади.