“Реал” раҳбарияти: Алонсо нега бу ўйинчининг йўлини тўсгандинг?

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбариятида ишдан олинган Хаби Алонсонинг ёшлар билан ишлаш услубига эътирозлар ҳам етарли бўлган. Клуб испаниялик мутахассисни “Кастилья”дан етишиб чиққан ёш ҳужумкор футболчи Сесар Паласиосга кўпроқ ишонч билдирмаганликда айблаган.

Tecno

“Қироллик клуби” хўжайинлари Хаби Алонсо 21 ёшли иқтидор эгасини ҳали бирор марта ҳам асосий жамоа машғулотларига жалб этмагани, ўйинларда ундан фойдаланиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаётганидан норози бўлгани айтилмоқда.

Diario AS маълумотларига кўра, клуб мутасаддилари “Кастилья”нинг энг яхши тўпурарини Алонсо нега инкор этиб келганини тушуна олмаган.

Аслида Сесар Паласиос академиянинг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан бири сифатида Ла Лига ва Бундеслига клубларида катта қизиқиш уйҳотмоқда.

“Реал”дагилар ёш ва универсал футболчи қанотда, ҳужумчи ортида ҳамда марказий ҳужумчи сифатида ўйнай олиши билан асосий жамоада фойдали бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Жорий мавсумда Сесар Паласиос “Кастилья” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!