"Реал" раҳбарияти "Манчестер Сити" футболчини кўзлаяпти
«Манчестер Сити»нинг марказий ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес фаолиятини мадридлик «Реал» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, «Реал» 24 ёшли футболчини ўз трансфер рўйхатига киритган. Бунга клубнинг Родри Эрнандесни қўлга кирита олмагани сабаб бўлган. Шу билан бирга, мадридликлар «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортонни ҳам эҳтимолий вариант сифатида кўриб чиқишда давом этмоқда.
Янги мавсумда Гонсалес майдонга фақат битта ўйинда тушди ва ҳали гол ёки голли пас билан ажралиб турмади.
«Манчестер Сити» билан ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали испаниялик футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар