"Реал" раҳбарияти нега Винисиусдан ҳавотирда?

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти рақиб футболчиларининг бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорга қилаётган муносабатларидан хавотирда.

AS нашрининг хабарига кўра, “қироллик клуби”дагиларнинг фикрича рақиблар Винисиусга қарши ўта агрессив ўйнаяпти. Шунингдек, у ирқчилик қурбонига айланмоқда. Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти Винисиус провокацияларга берилмаслигини ва бунинг учун карточка кўринишидаги жазони олмаслигини таъкидламоқда.

21 ёшли Винисиус жорий мавсум “Реал” сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!