"Реал" раҳбарияти Хамеснинг "оғзини пойламоқда"

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни трансферга қўйишга қарши эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, Колумбия терма жамоаси етакчиси ҳозирча ўзининг “қироллик клуби”дан кетиш нияти борлиги ҳақида клуб мутасаддиларига расман  айтмаган. Буни футболчининг яқинлари ҳам тасдиқлашмоқда.

Шундай бўлсада, мадридликлар ҳам Хамесни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Улар 25 ёшли футболчини камида 75 млн еврога камига сотишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мавсум давомида бир қатор испан ОАВлари Родригеснинг “Реал”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ва шу сабаб жамоадан кетиши ҳақида жуда кўп бор ёзишди. Унинг хиўматларига "Бавария", "Интер" ҳамда "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Хамес якунланган мавсум Испания Ла Лигасида жами 22та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!