Ads

“Реал” Мадрид клуби раҳбарияти жамоадан кетмоқчилигини билдирган Серхио Рамосни таркибда сақлаб қолмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 33 ёшли футболчини фақатгина 100 млн евро эвазига қўйиб юбориши мумкин. Бошқа ҳар қандай таклифлар эса рад этилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рамосга "Ювентус", "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва Хитой клубларидан бири харидор бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Рамос “Реал” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида мадридликлар сафида 606та ўйинда майдонга тушди ва 84та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.