Ads

Яқиндагина Мадридда “Бока Хуниорс”ни енгиб Либертадорес кубогини қўлга киритган "Ривер Плейт" ярим ҳимоячиси Эсекьель Паласиос фаолиятини "Реал"да давом эттирадиган бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 26 ёшли аргентиналик футболчи учун “Ривер Плейт”га 20 млн евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Паласиос “Ривер Плейт” сафида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Реал”га қарши майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, Паласиос жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.