"Реал" Родрини ёздаёқ олишга ҳаракат қилиши мумкин

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби жорий ёзда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "қироллик клуби" ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига яқин манчестерликларга жозибадор таклиф билан чиқиши мумкин. Шунингдек, улар келаси ёзда, яъни футболчининг амалдаги шартномаси тугашидан бир йил олдин ҳам уни олишга уриниши мумкин.

Rodri of Manchester City on the pitch during the FIFA Club World Cup 2025 round of 16 match between Manchester City and Al-Hilal at Camping World...

Агар "Реал" Родрини айнан шу ёзда сотиб олишга қарор қилса, трансфер нархи камида 100 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Бунда, унинг яқиндаги тиззасидан олган жароҳати туфайли ҳали ҳам тўлиқ формага қайтмагани сабаб, "Сити" клуби бундай таклифни кўриб чиқиши мумкин. Келаси йил эса футболчининг нархи 60–80 миллион евро атрофига тушиши мумкин.

Маълумот учун, Родрининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!