Ads

Мадриднинг “Реал” клуби “Ювентус”га ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурган португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду билан тантанали хайрлашув маросимини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 33 ёшли футболчининг жамоадан кетиш ҳақидаги сўровига ўз розилигини берган. Шу муносабат билан клуб раҳбарияти беш карра “Олтин тўп” соҳибини “Саньтяго Бернабеу”дан муносиб кузатиб қўйишни мақсад қилган ва бу борадаги ишларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Реал” сафига бундан роппа-роса 9 йил муқаддас, яъни 2009 йилнинг 6 июль куни кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида мадридликлар сафида жами 438та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 450та гол киритишга эришган.