“Реал” Роналдуни нега табриклади?

Италия кубоги ярим финалининг биринчи учрашувида “Интер” дарвозасини икки маротаба ишғол қилган Криштиану Роналду расмий учрашувлардаги голлари сонини 763 тага етказиб олди.

Испаниянинг  Marca нашри Криштиану профессионал футболчи сифатида 762 тадан гол урган Пеле ва Йозеф Бицандан ўзиб кетганини эътироф этди. Португалиялик ҳужумчи фаолияти давомида “Реал”да  451, “Манчестер Юнайтед”да 118, “Ювентус”да 87, “Спортинг”да 5 ва Португалия терма жамоасида 102 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

“Реал” Роналдунинг  тарихий натижа қайд этганини тан олиб, уни табриклади.

Клубимиз учун энг кўп гол урган ҳужумчи жаҳон футболида ҳам энг зўр тўпурар бўлди. Табриклаймиз, - дейилади “Реал” баёнотида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)