"Реал" сафида голеадор вингерни кўришимиз мумкин!

"Бавария" вингери Серж Гнабрига "Реал" Мадрид қизиқиш билдирмоқда. 

"AS" нашри тарқатган хабарга кўра, немис ярим ҳимоячиси "Реал"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги мақсадларидан бири. "Қаймоқранглилар" Гнабрининг "Бавария" билан янги шартнома бўйича музокараларини кутазтмоқда ва шунга қараб ишга киришмоқчи. 

Маълум бўлишича, Серж Маненинг Мюнхен клубига ўтишидан хавотирда эмас. Ушбу трансфер унинг қарорига таъсир кўрсатмайди. 

Футболчининг агентлари унинг "қироллик клубига" ўтишини истайди, "Бавария" эса Алаба билан бўлган ҳолат такрорланишини истамаяпти.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!