“Реал” саккиз ўйинчисини сотади, фақат биттаси текин кетади!

“Реал” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.

Marca нашрининг хабар беришича, мадридликлар саккиз нафар футболчини сотувга қўяди. Трансферга қўйиладиганлар рўйхатига Дани Себальос, Лука Йович, Хесус Вальехо, Мариано Диас, Кубо, Рейньер, Альваро Одриосола ва Браим Диас киритилган.

“Реал”ни фақат бир киши – Гарет Бэйл эркин агент сифатида текинга тарк этади. Унинг шартномаси июнь ойида якунланади.

Маълумотларга қараганда, Йович ва Себальосга Европанинг бир неча клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Вальехога Ла Лиганинг ўзидан талаб ва таклиф етарли. Марианога “Лион” оғиз солмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!