"Реал" Салоҳ билан музокараларни бошлади

Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ билан музокараларга киришди. Бу ҳақда франциялик журналист Филипп Карайон хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўртасидаги музокаралар эндигина дастлабки босқичда. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёз ҳам Салоҳнинг “Реал”га ўтиши борасида турли хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 26 ёшли мисрлик футболчи жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 51та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 26та гол ва 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!