
"Реал" "Сантьяго Бернабеу"ни таъмирлаш учун 575 млн евро кредит олди
Мадриднинг “Реал” ўзининг уй стадиони ҳисобланган “Сантьяго Бернабеу”ни реконструкция қилиш учун маблағ топди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби”га банк томонидан 30 йилга 575 млн евро кредит ажратилган. Эътиборлиси, ушбу қарзнинг фоиз ставкаси йилига бор йўғи 2,5 фоизни ташкил этади.
Стадионни таъмирлаш учун бериладиган ушбу маблағ 3 қисмга бўлинган ҳолда ўтказиб берилади. Биринчи қисми жорий қилнинг июль ойида, қолган қисми эса 2020 ва 2021 йилларда “Реал” ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Ушбу кредитни сўндириш эса 2023 йилнинг 30 июлидан бошланади. Ушбу санадан бошлаб “Реал” йилига 29,5 млн евро тўлаб боради. Мадрид клуби ушбу қарзни 2049 йилга қадар тўлаши лозим.
Фикрлар