“Реал” сардори “Барса” тарбиялаган футболчини кутяпти
“Реал” сардори Серхио Рамос жамоа ўйинини кучайтириш учун Испания терма жамоасидаги шериги Адама Траоре керак, деган фикрга келди.
Мадридликларнинг тажрибали ҳимоячиси “Вульверхэмптон”да зўр ўйнаётган ҳамюртини трансфер қилиш масаласида “Қироллик клуби” президенти Флорентино Пересга ўз таклифларини айтган.
Қизиғи шундаки, футболчилар орасида бақувват мушаклари билан ажралиб турадиган Траоре асли “Реал”нинг ашаддий рақиби “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Траоренинг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу футболчига Англиянинг ўзидан ҳам гранд клублар харидор бўлмоқда. “Бўрилар” ҳам уни олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қиляпти.
Фикрлар