“Реал”: Сен ўтмасанг, ўрнингга учтаси келади!

“Реал” навбатдаги икки трансфер ойнаси вақтида ҳимоя чизиғини кучайтиришни мўлжал қилган. Бунга жамоа ҳимоя чизиғида юзага келган муаммолар сабаб бўлмоқда.

Мадридликлар кутаётган энг муҳим ўйинчи Трент Александер-Арнольд ҳисобланади. Лекин англиялик футболчи айни пайтда ўзи ўйнаётган “Ливерпуль” билан янги шартнома бўйича музокараларга киришган.

Буни инобатга олган “Қироллик клуби” мутасаддилари Трентнинг ўрнига яна учта вариант топиб қўйди. Ҳозирча улар “Ливерпуль” ўз ҳимоячиси бўйича якуний қарорга келишини кутиб турибди.

Агар ҳимоячи Англияда қолишни маъқул кўрса, “Реал” захира вариантини ишга солади.

Журналист  Марио Кортехано ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мадридликлар рўйхатига Педро Порро (“Тоттенхэм”), Жереми Фримпонг(“Байер”)  ва Хуанлу Санчес (“Севилья”) каби ҳимоячилар киритилганини ёзди.

Transfermark портали 25 ёшли Порро 45, 23 ёшли Фримпонг 50 ва 21 ёшли Хуанлу  15 миллион еврога баҳоланиши қайд этилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!