“Реал”: Шартнома тузмасанг катта маош берамиз!

  • 19 февраль, 2022, 17:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти Европанинг энг зўр марказий ҳимоячиларидан Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Tecno

Мадридликлар германиялик ўйинчи ёзда эркин агент сифатида “Қироллик клуби”га келадиган бўлса, ҳар бир мавсум учун 11 миллион евро тўлашни ваъда қилди.   

Рюдигер айни пайтда “Челси” билан янги битим тузгани йўқ. “Аристократлар” унга янгиланган таклиф бермоқчи. Тажрибали ўйинчи айнан ўша таклиф билан танишганидан сўнг, “Реал” чорловига жавоб бериши кутилмоқда.

Жорий мавсумда 28 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 34 маротаба майдонга тушиб, тўртта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди. Рюдигер 2017 йилдан бери “Челси” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!