“Реал”: Шу футболчидан қутилмасак бўлмайди!

  • 10 мая, 2022, 20:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, мадридликллар бир неча мавсум давомида ўзини кўрсатолмаган ҳужумчи Лука Йович билан хайрлашишга қарор қилди.

Tecno

Сербиялик ҳужумчининг амалдаги келишуви 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Бироқ, “Реал” уни ортиқ ушлаб турмоқчи эмас.

Йович 2019 йилда “Айтрахт”дан 63 миллион еврога харид қилинган эди. Орада ижара асосида Бундеслигада ўйнаб келган бўлса-да, “Реал” асосий таркибига кира олмади. Ҳозир омадсиз футболчининг нархи 18 миллион еврога тушиб қолган.

Йович бу мавсум барча турнирларда 18 марта майдонга тушиб, битта гол ва иккита ассист қайд этди холос.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию