Мадриднинг “Реал” клуби жорий мавсум ҳимояда ишончли ўйин кўрсатаётгани билан кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда.

Гап шундаки, “қироллик клуби” ҳозирча ортда қолган 23 тур давомида ўз дарвозасидан бор йўғи 14 та гол ўтказиб юборди холос. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бу “Реал” тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Чунки, шу кунга қадар ушбу жамоа бунча ўйинда бу қадар кам гол ўтказмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Улар 2-ўринда бораётган “Барселона”дан 3 очко кўп жамғаришган.