“Реал”: Шу ўйинчини қўлга киритишимизга аминмиз!

“Реал” мутасаддилари бир неча гранд клублар нишонида турган франциялик футболчи Орельен Тчуамени ёзда Мадридга келишига ҳеч қандай шубҳа йўқлигини таъкидламоқда.

“Қироллик клуби” анчадан бери 22 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиша ҳаракат қилмоқда. Бироқ, мадридликлар ўтказилган музокараларда “Монако” билан трансфер суммаси бўйича келишувга эриша олмади.

Ҳозир Тчуамени олдида “Челси”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Пари Сен-Жермен” вариантлари ҳам бор. Шунга қарамай, мадридликлар ёш истеъдод эгаси айнан уларнинг клубини танлашига ишонмоқда.

Орельен жорий мавсумда “Монако” сафида 44 та учрашув ўтказди. Шунингдек ёш ўйинчи Франция терма жамоаси таркибида саккиз марта майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!