“Реал” сиғдирмаган футболчига “Барса” бошпана бермоқчи

  • 20 Mar 10:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Айни пайтда “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ҳимоячи Серхио Регилон фаолиятини “Барселона”да давом эттириш имконига эга.

Tecno

Маълумки, Регилон “Реал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли футболчи “Қироллик клуби”да етарли ўйин амалиёти берилмагани боис, Англияга трансфер қилинган.

Айни пайтда “Барселона”да чап қанот ҳимоясида 33 ёшли Жорди Альба ўйнаяпти. Хави унга ёш рақобатчи ва ўринбосар сифатида Регилонни кўрмоқда. Қолаверса, “Тоттенхэм” Хави режаларига кирмай қолаётган Мемфис Депай ва Клеман Ланглега қизиқаётгани бу трансферни тезлаштириши мумкин.

Шу ўринда, “Реал” Регилонни биринчи бўлиб трансфер қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Бунинг учун мадридликлар лондонликларга 40 миллион евро тўлаши керак бўлади. Регилон жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 22 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва учта ассист муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!