"Реал" собиқ директори: Жамоанинг инқирози борасида

“Реал Мадрид” клуби собиқ директори Хорхе Вальдано жамоанинг мавсум бошидаги қийинчиликлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- “Реал“нинг биринчи муамоси бу ҳаммага маълум футболчиларнинг мустақил равишда учрашувларда ғалаба қозонишдир. Бу каби футболчилардан бири Иско. Бахсларда у майдоннинг ҳар бир бурчагида яхши ўйин кўрасатади, аммо чарчоқ аломатлари учрашувнинг охирги 20-25 дақиқаларида кўриниб қолади.

Криштиану Роналду бу каби футболчилардан биридир, “Атлетико”га қарши беллашувда у ўзини яхши кўрсатди, аммо Бензема билан ўзаро ҳамкорлик қилишни унутиб қолдирди.

Бу каби ҳаракатлар майдонда жамоага катта таъсир ўтказади, - дейди Вальдано AS нашрига берган интервьюсида.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!